Миграция уз корея
Хорижда ишлаш кўпчилик фуқароларимизни қизиқтириши тайин. Хўш, бугунги кунда Жанубий Корея Республикаси бошқа давлатлардан ишчи кучларини жалб қилиш мақсадида қанча квота ажратмоқда? Ўзбекистон учун-чи?
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бўлим бошлиғи Азим Аҳматов “Халқ сўзи” нашрига ушбу саволларга қуйидагича изоҳ берди:
— Бугунги кунда Россия Федерацияси ва Жанубий Корея Республикасида кўплаб фуқароларимиз ишлаяпти. Биргина Жанубий Корея йигирмага яқин давлатларга ўртача 55000 — 58000 квота ажратмоқда. Шундан уч мингга яқини Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Талаб эса анча юқори, яъни айни пайтда ўртача 20 мингдан ортиқ ҳамюртларимиз Кореяда ишлаш истагини билдирган. Бу рақамлар талаб ҳамда таклифдан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
Агентлик кўмагида ўтган йили 2613 нафар фуқаро Корея Республикасига, 922 нафари эса Россияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилди. 2710 нафар номзод эса, корейс тилидан тест синовидан ўтган ва улар номига иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси йўлланган.
Жорий йилда Жанубий Корея ва Россия давлатларида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ваколатхоналарини очиш, шунингдек, Польша, Япония, Германия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Миграция уз корея
Все проекты
Для бизнеса
Другие проекты
добавлена 20 августа в 18:49
добавлена 20 января в 12:01
добавлена 18 марта 2019 в 11:34
добавлена вчера в 23:48
Assalamu Alaykum Va Rahmatullohi Va Barakatuh! Qadirli yurtdoshlar Diqqat Green card mavsumi boshlanishiga deyarliy oz kunlar qoldi GREEN CARD Ishonchliy royxatdan otishda men sizga onlin yordam beraman Green card anketa confirmation kod beriladi! Green card firma yolgonlariga uchib qolmang green card xususiy firmalar Kod bermaydi Kopchilik beradigan savol Men chet eldaman , Masalan, Rassiya Turkiya🇹🇷 Karea Shuyerdan turib ham Green card lotteryasida ishtrok qil
добавлена вчера в 14:48
Harbiy bokschilarimiz jahon chempionatini ikkinchi oʻrin bilan yakunladi 18—25-sentabr kunlari Rossiya Federatsiyasi poytaxti Moskva shahrida harbiy bokschilar oʻrtasida navbatdagi jahon chempionati tashkil etildi. Unda dunyoning 36 mamlakatidan 292 nafar harbiy xizmatchi charm qoʻlqop ustalari ishtirok etib, gʻoliblik uchun oʻzaro kurash olib borishdi. Oʻzbekiston Mudofaa vazirligi harbiy bokschilari jahon chempionatini umumjamoa hisobida ikkinchi oʻrinni egallash bilan yakunladilar. Vakillarimiz 7 ta medalni qoʻlga kiritishdi. Shularning 3 tasi oltin! Terma jamoamiz safida quyidagi bokschilarimiz gʻolib va sovrindor boʻlishdi: Oltin medallar: -60 kg: Shunqor Abdurasulov; +91 kg: Lazizbek Mullojonov; -75 kg: Mavluda Mavlonova. Kumush medal: -64 kg: Mujibillo Tursunov. Bronza medallar: -51 kg: Aziza Yoqubova; -60 kg: Rayhona Qodirova; -69 kg: Navbahor Hamidova. Yurtdoshlarimizni ushbu natija bilan chin dildan qutlaymiz hamda vakillarimizga hamisha omad yor boʻlishini tilab qolamiz.
0 комментариев
42 раза поделились
добавлена вчера в 14:43
Harbiy bokschilarimiz jahon chempionatini ikkinchi oʻrin bilan yakunladi 18—25-sentabr kunlari Rossiya Federatsiyasi poytaxti Moskva shahrida harbiy bokschilar oʻrtasida navbatdagi jahon chempionati tashkil etildi. Unda dunyoning 36 mamlakatidan 292 nafar harbiy xizmatchi charm qoʻlqop ustalari ishtirok etib, gʻoliblik uchun oʻzaro kurash olib borishdi. Oʻzbekiston Mudofaa vazirligi harbiy bokschilari jahon chempionatini umumjamoa hisobida ikkinchi oʻrinni egallash bilan yakunladilar. Vakillarimiz 7 ta medalni qoʻlga kiritishdi. Shularning 3 tasi oltin! Terma jamoamiz safida quyidagi bokschilarimiz gʻolib va sovrindor boʻlishdi: Oltin medallar: -60 kg: Shunqor Abdurasulov; +91 kg: Lazizbek Mullojonov; -75 kg: Mavluda Mavlonova. Kumush medal: -64 kg: Mujibillo Tursunov. Bronza medallar: -51 kg: Aziza Yoqubova; -60 kg: Rayhona Qodirova; -69 kg: Navbahor Hamidova. Yurtdoshlarimizni ushbu natija bilan chin dildan qutlaymiz hamda vakillarimizga hamisha omad yor boʻlishini tilab qolamiz.
0 комментариев
42 раза поделились
добавлена вчера в 05:18
Assalomu alaykum hurmatli vatandoshlar. Men bir kishini qidirayotgan edim. Balki opzi ham o‘qiyotgandir men. Ismi Charos 1983 yil tug‘ilganlar . Agarda bilganlar bo‘lsa menga tel qilinglar +998335578778. Agarda o‘ziz o‘qiyotgan bo‘lsangiz tezda menga tel qiling opa juda gap ko‘p siz hayolingizga kelmagan voqealar bo‘lib ketti opa. Kutaman
Миграция уз корея
«Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Корея Республикасининг Инсон ресурсларини қўллаб-қувватлаш маркази билан меморандум имзолаган ва E-9 визаси билан Корея Республикасига фақат Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали юбориш мумкин. Шу вақтгача ва бундан кейин ҳам бу меморандум амалда. Бу Ўзбекистон Республикасининг талаби эмас. E-9 бўйича Корея тарафи фақат Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ишлайман деган талабни қўйган.
Пандемия даврида нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг барча мамлакатларида пандемияга қарши чоралар кўрилди, кўриб келинмоқда. Қийин бўлса ҳам Корея давлати билан ўзаро келишувга эришиб, Кореяда ишлаб турган ва Ўзбекистонга келган 135 нафар фуқаромизни май-июнь ойларида иш берувчининг талаби билан қайта чиқариб юборишга эришдик.
Чиқиб кетмаганларининг эса виза муддатлари, шартнома муддатларини узайтиришга эришилди», деди Давлатназар Матназаров АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида.
У бугунги кунда E-9 визаси бўйича Корея Республикаси томонидан қўйилаётган талаблар ҳақида гапирди.
Миграция уз корея
Жорий йилнинг 13 ноябридан иш бошлаган Комплекс тест маркази (КТМ) хорижда, жумладан, Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган ҳамюртларимиз учун қулайлик яратиш мақсадида ўз фаолиятини бошлаган. Бу мамлакатда меҳнат фаолиятини ошириш учун EPS-TOPIK малакавий имтиҳонларидан ўтиш зарур. Бунинг учун дастлаб корейс тилини ўрганиш талаб қилинади. Корейс тилида ўқиш ва мулоқот қила олишига ишонган юртдошларимиз ўз билимларини айнан Комплекс тест марказида синовдан ўтказишлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, Корея Республикаси томонидан қўйилган талабга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун Е-9 ва Е-10 виза турлари бўйича мазкур давлатга юборилиб, 5 йил давомида ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини юритиб, Ўзбекистонга қайтиб келган фуқаролар EPS-TOPIK тест синовларига киритилмайди.
KUN.UZ мухбири 13 декабрь куни Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бўлим бошлиқлари М.Азизов ва А.Ахматов, Фуқароларни хорижда ишга жойлаш бўлими ва Ахборот хизмати мутасадди ходимлари, Корея Инсон ресурслари марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Парк Су ва Комплекс тест маркази раҳбари В.Цойларнинг Кореяда ишлаш ниятидаги фуқароларни рўйхатга олиш, тест санасини банд қилиш ва тест синовидан ўтказиш жараёнига бағишланган матбуот анжуманида берган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Агентлик орқали Жанубий Кореяга кетиш ҳамда у ерда меҳнат фаолиятини юритиш истагида бўлган фуқаролар учун асосий – EPS-TOPIK тест синовларини топширишдан аввал Кореяда ишлашга талабгорлар корейс тилини билиш даражаларини синовдан ўтказиб олишлари учун Комплекс тест маркази дастлабки КТМ тест синовларини ўтказади.
Фақат КТМ тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларгина Кореяда ишлаш учун топшириладиган EPS-TOPIK тест синовларига кириш ҳуқуқига эга бўлишади.
КТМ тест синовларини топширган ва талаб қилинган шаклда ўз расм ва паспортини юкламаган барча фуқаролар ўз Анкетасини охиригача тўлдириши ва унга расмларини ва паспортнинг сканер қилинган шаклини юклаши зарур.
EPS-TOPIK тест синовларини топшириш учун паспортнинг скан қилинган шакли (мажбурий шарт: 600 пиксель ўлчамда скан қилиш зарур, файлнинг оғирлиги 100kb ҳажмдан ортиб кетмаслиги зарур) ва ўз расмини электрон шаклда (мажбурий шарт: ҳажми 3,5x4,5см jpg форматда ва ўлчами 100 дан 300 пикселгача, файл оғирлиги 15kb ҳажмдан ортиб кетмаслиги зарур) тақдим этиши лозим.
Расм ва паспорт бўлган файлларга паспорт сериянгиз ва рақамингизни кўрсатган ҳолда ёзиб қўйишни қатъий тавсия этамиз. Мисол: Агарда почта орқали юборсангиз – AA1234567P.jpg – (Паспорт) AA1234567F.jpg – (Расм). Мисол: Дискка маркер билан AA1234567 деб ёзиб қўйинг (Ёки уни ёзиб қўйилган конвертга солинг ) – Агарда CD-диск орқали тақдим этаётган бўлсангиз (Сифатли дисклардан фойдаланишни ва ёзиб бўлгач, қайтадан текшириб кўришни қатъий тавсия қиламиз).
Ушбу маълумотларни Агентликнинг – [email protected] электрон манзилига жўнатиш орқали юборишингиз ҳам мумкин. Ушбу маълумотларни CD/Флеш карта ёки исталган маълумотлар ташувчисига ёзиб олиб, Агентликка ёки вилоятлардаги филиалларига олиб боришингиз мумкин. Ушбу маълумотларни, шунингдек, рейтингингизни текшириш шакли орқали юборишингиз мумкин. Файлни migration.uz/result-check ҳаволаси орқали юклаш мумкин.
1х2018 EPS-TOPIK босқичига ўтиш учун ушбу маълумотлар 2017 йилнинг 20 декабрига қадар тақдим этилиши зарур. Ушбу маълумотларни тақдим этмаган фуқароларга EPS-TOPIK тест синовларини топширишга рухсат этилмайди!
EPS-TOPIK тест синовларини топшириш ҳуқуқига (жетон) эга бўлган фуқаролар, зудлик билан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг вилоятлардаги филиаллари ёки марказий офисига ўзлари билан паспорт, шунингдек, CD-дискка ёзилган – 1 та расм (ўлчами 100-300 пиксел, ҳажми 3,5 х 4,5см, (
15kb,jpg), паспортнинг скан қилинган шакли (ўлчами 600Pixels (
100kb)) билан мурожаат қилишлари лозим.
Комплекс тест маркази тақдим этган рўйхат асосида фуқаролар фақатгина 2017 йил 21-22 декабрь кунлари Тошкент шаҳри ва вилоятларда жойлашган “Миллий банк”нинг марказий шохобчалари орқали Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодиёт фаолияти Миллий банки бош амалиёт бўлимидаги махсус 20210000600431202003 сонли ҳисоб рақамига (МФО 00407, ИНН 201121089, ОКОНХ 97111) Корея Республикаси билан имзоланган келишувда белгиланган 24 АҚШ доллари (Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган қўшимча қиймат солиғи ҳамда қўшимча тўловлар ҳисобланган ҳолда жами 30 АҚШ доллари тўланади) миқдоридаги маблағи миллий валюта сўмдаги қийматини тўлов кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича тўлашлари ва тўлов мақсадида ҳар бир фуқаро ўзининг фамилия исми шарифини тўғри ва тўлиқ ҳамда паспорт серияси ва рақамини тўлиқ кўрсатишлари лозим.
Балл тизими бўйича танловда номзодлар энг кўп баллар сони тартиби бўйича танлаб олинади. Биринчи босқичдан ўтиш учун номзод белгиланган баллни (42 балл) тўплаши лозим. Шундан сўнг, балл тизими бўйича кутилаётган якуний ўтганлар сонининг 200 фоизидан кўп бўлмаган қисми иккинчи босқичга қабул қилиниши учун саноат соҳалари бўйича энг кўп тўпланган балл тартиби бўйича танлаб олинади.
Тест синовларининг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтганлар малака тести ва билим даражасини аниқлашдан иборат бўлган иккинчи босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади. Тўпланган балл ҳисобга олинган ҳолда, танловларнинг кутилаётган санаси чегарасида номзодлар балл тизимидан ўтиш учун энг кўп тўпланган балл тартиби бўйича танлаб олинади.
Тест синовининг иккинчи босқичида танланган соҳага мувофиқ келувчи иш тажрибаси, миллий сертификатга эга бўлган, шунингдек, танланган соҳага оид бўлган ўқув курсини тугатган номзодлар малака синови учун ҳужжатли гувоҳномани тақдим этишлари зарур. Бундан ташқари, барча биринчи босқичдан ўтганлар малака синовидан ўтишлари лозим. Малака бўйича тест синовларида иштирок этмаган номзодлар балл тизимига асосланган тест синовига киритилмайди.
Тест синовининг биринчи босқичида иштирок этиш учун СРЗ-ТКЯ номзодлар рангларни ажрата олиш ва рангли нарсаларни кўриш нуқтаи назаридан ўзларининг жисмоний ҳолатини текширишлари зарур.
Корея инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати балл тизимига асосланган тест синовлари натижаларини тақдим этиш йўли билан Корея компаниялари томонидан ишчиларни танлаб олишни осонлаштиради.
Миграция уз корея
Joriy yilning 13 noyabridan ish boshlagan Kompleks test markazi (KTM) xorijda, jumladan, Koreya Respublikasida ishlash istagida bo‘lgan hamyurtlarimiz uchun qulaylik yaratish maqsadida o‘z faoliyatini boshlagan. Bu mamlakatda mehnat faoliyatini oshirish uchun EPS-TOPIK malakaviy imtihonlaridan o‘tish zarur. Buning uchun dastlab koreys tilini o‘rganish talab qilinadi. Koreys tilida o‘qish va muloqot qila olishiga ishongan yurtdoshlarimiz o‘z bilimlarini aynan Kompleks test markazida sinovdan o‘tkazishlari mumkin. Ta'kidlash joizki, Koreya Respublikasi tomonidan qo‘yilgan talabga ko‘ra, Tashqi mehnat migratsiyasi masalalari agentligi orqali vaqtinchalik mehnat faoliyati bilan shug‘ullanish uchun Ye-9 va Ye-10 viza turlari bo‘yicha mazkur davlatga yuborilib, 5 yil davomida ushbu mamlakatda mehnat faoliyatini yuritib, O‘zbekistonga qaytib kelgan fuqarolar EPS-TOPIK test sinovlariga kiritilmaydi.
KUN.UZ muxbiri 13 dekabr kuni Tashqi mehnat migratsiyasi masalalari agentligi bo‘lim boshliqlari M.Azizov va A.Axmatov, Fuqarolarni xorijda ishga joylash bo‘limi va Axborot xizmati mutasaddi xodimlari, Koreya Inson resurslari markazining O‘zbekistondagi vakolatxonasi rahbari Park Su va Kompleks test markazi rahbari V.Tsoylarning Koreyada ishlash niyatidagi fuqarolarni ro‘yxatga olish, test sanasini band qilish va test sinovidan o‘tkazish jarayoniga bag‘ishlangan matbuot anjumanida bergan ma'lumotlarga asoslanib, shu haqida xabar berdi.
Agentlik orqali Janubiy Koreyaga ketish hamda u yerda mehnat faoliyatini yuritish istagida bo‘lgan fuqarolar uchun asosiy – EPS-TOPIK test sinovlarini topshirishdan avval Koreyada ishlashga talabgorlar koreys tilini bilish darajalarini sinovdan o‘tkazib olishlari uchun Kompleks test markazi dastlabki KTM test sinovlarini o‘tkazadi.
Faqat KTM test sinovlaridan muvaffaqiyatli o‘tgan nomzodlargina Koreyada ishlash uchun topshiriladigan EPS-TOPIK test sinovlariga kirish huquqiga ega bo‘lishadi.
KTM test sinovlarini topshirgan va talab qilingan shaklda o‘z rasm va pasportini yuklamagan barcha fuqarolar o‘z Anketasini oxirigacha to‘ldirishi va unga rasmlarini va pasportning skaner qilingan shaklini yuklashi zarur.
EPS-TOPIK test sinovlarini topshirish uchun pasportning skan qilingan shakli (majburiy shart: 600 piksel o‘lchamda skan qilish zarur, faylning og‘irligi 100kb hajmdan ortib ketmasligi zarur) va o‘z rasmini elektron shaklda (majburiy shart: hajmi 3,5x4,5sm jpg formatda va o‘lchami 100 dan 300 pikselgacha, fayl og‘irligi 15kb hajmdan ortib ketmasligi zarur) taqdim etishi lozim.
Rasm va pasport bo‘lgan fayllarga pasport seriyangiz va raqamingizni ko‘rsatgan holda yozib qo‘yishni qat'iy tavsiya etamiz. Misol: Agarda pochta orqali yuborsangiz – AA1234567P.jpg – (Pasport) AA1234567F.jpg – (Rasm). Misol: Diskka marker bilan AA1234567 deb yozib qo‘ying (Yoki uni yozib qo‘yilgan konvertga soling ) – Agarda CD-disk orqali taqdim etayotgan bo‘lsangiz (Sifatli disklardan foydalanishni va yozib bo‘lgach, qaytadan tekshirib ko‘rishni qat'iy tavsiya qilamiz).
Ushbu ma'lumotlarni Agentlikning – [email protected] elektron manziliga jo‘natish orqali yuborishingiz ham mumkin. Ushbu ma'lumotlarni CD/Flesh karta yoki istalgan ma'lumotlar tashuvchisiga yozib olib, Agentlikka yoki viloyatlardagi filiallariga olib borishingiz mumkin. Ushbu ma'lumotlarni, shuningdek, reytingingizni tekshirish shakli orqali yuborishingiz mumkin. Faylni migration.uz/result-check havolasi orqali yuklash mumkin.
1x2018 EPS-TOPIK bosqichiga o‘tish uchun ushbu ma'lumotlar 2017 yilning 20 dekabriga qadar taqdim etilishi zarur. Ushbu ma'lumotlarni taqdim etmagan fuqarolarga EPS-TOPIK test sinovlarini topshirishga ruxsat etilmaydi!
EPS-TOPIK test sinovlarini topshirish huquqiga (jyeton) ega bo‘lgan fuqarolar, zudlik bilan Tashqi mehnat migratsiyasi masalalari agentligining viloyatlardagi filiallari yoki markaziy ofisiga o‘zlari bilan pasport, shuningdek, CD-diskka yozilgan – 1 ta rasm (o‘lchami 100-300 piksel, hajmi 3,5 x 4,5sm, (
15kb,jpg), pasportning skan qilingan shakli (o‘lchami 600Pixels (
100kb)) bilan murojaat qilishlari lozim.
Kompleks test markazi taqdim etgan ro‘yxat asosida fuqarolar faqatgina 2017 yil 21-22 dekabr kunlari Toshkent shahri va viloyatlarda joylashgan “Milliy bank”ning markaziy shoxobchalari orqali Tashqi mehnat migratsiyasi masalalari agentligining O‘zbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiyot faoliyati Milliy banki bosh amaliyot bo‘limidagi maxsus 20210000600431202003 sonli hisob raqamiga (MFO 00407, INN 201121089, OKONX 97111) Koreya Respublikasi bilan imzolangan kelishuvda belgilangan 24 AQSh dollari (Bundan tashqari, O‘zbekiston Respublikasida o‘rnatilgan qo‘shimcha qiymat solig‘i hamda qo‘shimcha to‘lovlar hisoblangan holda jami 30 AQSh dollari to‘lanadi) miqdoridagi mablag‘i milliy valyuta so‘mdagi qiymatini to‘lov kundagi O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining rasmiy kursi bo‘yicha to‘lashlari va to‘lov maqsadida har bir fuqaro o‘zining familiya ismi sharifini to‘g‘ri va to‘liq hamda pasport seriyasi va raqamini to‘liq ko‘rsatishlari lozim.
Ball tizimi bo‘yicha tanlovda nomzodlar eng ko‘p ballar soni tartibi bo‘yicha tanlab olinadi. Birinchi bosqichdan o‘tish uchun nomzod belgilangan ballni (42 ball) to‘plashi lozim. Shundan so‘ng, ball tizimi bo‘yicha kutilayotgan yakuniy o‘tganlar sonining 200 foizidan ko‘p bo‘lmagan qismi ikkinchi bosqichga qabul qilinishi uchun sanoat sohalari bo‘yicha eng ko‘p to‘plangan ball tartibi bo‘yicha tanlab olinadi.
Test sinovlarining birinchi bosqichidan muvaffaqiyatli o‘tganlar malaka testi va bilim darajasini aniqlashdan iborat bo‘lgan ikkinchi bosqichda ishtirok etish imkoniyatiga ega bo‘lishadi. To‘plangan ball hisobga olingan holda, tanlovlarning kutilayotgan sanasi chegarasida nomzodlar ball tizimidan o‘tish uchun eng ko‘p to‘plangan ball tartibi bo‘yicha tanlab olinadi.
Test sinovining ikkinchi bosqichida tanlangan sohaga muvofiq keluvchi ish tajribasi, milliy sertifikatga ega bo‘lgan, shuningdek, tanlangan sohaga oid bo‘lgan o‘quv kursini tugatgan nomzodlar malaka sinovi uchun hujjatli guvohnomani taqdim etishlari zarur. Bundan tashqari, barcha birinchi bosqichdan o‘tganlar malaka sinovidan o‘tishlari lozim. Malaka bo‘yicha test sinovlarida ishtirok etmagan nomzodlar ball tizimiga asoslangan test sinoviga kiritilmaydi.
Test sinovining birinchi bosqichida ishtirok etish uchun SRZ-TKYa nomzodlar ranglarni ajrata olish va rangli narsalarni ko‘rish nuqtai nazaridan o‘zlarining jismoniy holatini tekshirishlari zarur.
Koreya inson resurslarini rivojlantirish xizmati ball tizimiga asoslangan test sinovlari natijalarini taqdim etish yo‘li bilan Koreya kompaniyalari tomonidan ishchilarni tanlab olishni osonlashtiradi.
Migratsiya agentligi Janubiy Koreyaga ketish shartlari haqida ma’lumot berdi
Mehnat vazirligi huzuridagi Migratsiya agentligi matbuot xizmati Janubiy Koreyaga ketish shartlari haqidagi ma’lumot berdi.
Unga ko‘ra, layoqatli ishchi maqomini olgan fuqarolar (VIP) quyidagi talablar bo‘yicha saralanadi va Janubiy Koreyaga ishga ketish uchun test imtihonlari talab qilinmaslik shartlari quyidagicha:
- Koreya Respublikasida 4 yil 10 oy bir korxonada mehnat faoliyatini amalga oshirgan va shartnomasi tugagandan so‘ng korxonadan qayta shartnoma bilan kelgan fuqarolar;
- bunda fuqaro birinchi mehnat shartnomasini tugatgandan so‘ng yoshi 39 yoshdan oshgan bo‘lsa ham qayta shartnoma bilan mehnat faoliyatini amalga oshirishi mumkin;
- xorijga chiqish uchun taqiqi bo‘lmagan hamda xorijga chiqish pasporti mavjud fuqarolar;
- har tomonlama sog‘lom, yuqumli kasallikka chalinmagan fuqarolar;
- Koreya Respublikasi hududiga kirishga taqiqi yo‘q fuqarolar;
- muqaddam sudlanmagan fuqarolar;
- Koreya Respublikasida 5 yildan ortiq muddatda ishlamagan fuqarolar.
Fuqaro Janubiy Koreyadan O‘zbekiston Respublikasi hududiga kirib kelgan kundan boshlab, 90 kun muddat ichida Koreya Respublikasi ish beruvchisi bilan kelishilgan holda jo‘nab ketishi zarur.
Fuqarolarni Koreya Respublikasiga ishga jo‘natish (E-9 ishchi viza) huquqiga ega yagona tashkilot Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi hisoblanadi, xususiy bandlik agentliklarining bunga vakolati yo‘q.
Mavzuga doir:
Avval O‘zbekistonda fuqarolarni 24 mlrd so‘mga chuv tushirgan bandlik agentligi jinoiy ishi bo‘yicha tergov tafsilotlar ma’lum qilingan. Shuningdek, 2019-yil oktabr oyida Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Korean and migrations xususiy bandlik agentligi MChJga berilgan O‘zbekiston fuqarolarini xorijda ishga joylashtirish faoliyati bilan shug‘ullanishga ruxsat etuvchi 0010-sonli litsenziya to‘xtatilgani hamda shu yili noyabrda O‘zbekistonda firibgarlikda gumonlanayotgan Janubiy Koreya fuqarosiga jinoyat ishi qo‘zg‘atilgani haqida xabarlar berilgan.
Миграция агентлиги Жанубий Кореяга кетиш шартлари ҳақида маълумот берди
Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Миграция агентлиги матбуот хизмати Жанубий Кореяга кетиш шартлари ҳақидаги маълумот берди.
Унга кўра, лаёқатли ишчи мақомини олган фуқаролар (VIP) қуйидаги талаблар бўйича сараланади ва Жанубий Кореяга ишга кетиш учун тест имтиҳонлари талаб қилинмаслик шартлари қуйидагича:
- Корея Республикасида 4 йил 10 ой бир корхонада меҳнат фаолиятини амалга оширган ва шартномаси тугагандан сўнг корхонадан қайта шартнома билан келган фуқаролар;
- бунда фуқаро биринчи меҳнат шартномасини тугатгандан сўнг ёши 39 ёшдан ошган бўлса ҳам қайта шартнома билан меҳнат фаолиятини амалга ошириши мумкин;
- хорижга чиқиш учун тақиқи бўлмаган ҳамда хорижга чиқиш паспорти мавжуд фуқаролар;
- ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликка чалинмаган фуқаролар;
- Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ фуқаролар;
- муқаддам судланмаган фуқаролар;
- Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган фуқаролар.
Фуқаро Жанубий Кореядан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган кундан бошлаб, 90 кун муддат ичида Корея Республикаси иш берувчиси билан келишилган ҳолда жўнаб кетиши зарур.
Фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатиш (E-9 ишчи виза) ҳуқуқига эга ягона ташкилот Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳисобланади, хусусий бандлик агентликларининг бунга ваколати йўқ.
Мавзуга доир:
Аввал Ўзбекистонда фуқароларни 24 млрд сўмга чув туширган бандлик агентлиги жиноий иши бўйича тергов тафсилотлар маълум қилинган. Шунингдек, 2019 йил октябрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги МЧЖга берилган Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи 0010-сонли лицензия тўхтатилгани ҳамда шу йили ноябрда Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланаётган Жанубий Корея фуқаросига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар берилган.
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi Kanadada ishlashni xohlovchilar uchun vakansiya e’lon qildi
O‘zbekistondan Kanadaga mehnat migrantlari yuborilishi rejalashtirilayotgani xabar berilgandi edi. O‘zbekiston Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi huzuridagi Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi xabar berishicha, agentlik Kanada ish beruvchilari bilan muzokaralar o‘tkazmoqda.
Ayni paytda Kanada ish beruvchilari payvandchilar, sanoat qassoblari va har qanday murakkablikdagi tom yopish ishlari amaliyotiga ega bo‘lgan mutaxassislarga qiziqish bildirmoqda.
Yuqoridagilarni inobatga olgan holda Kanada ish beruvchilariga taqdim etish uchun mazkur davlatda ishlash istagida bo‘lgan fuqarolar bazasi shakllantirilmoqda.
Ushbu ma’lumot Kanadadagi ish beruvchilarning talablariga to‘g‘ri keladigan nomzodlarni aniqlash va ularning bazasini shakllantirish uchun e’lon qilinmoqda.
Payvandchi: TIG (Tungsten Inert Gas) va MIG (Metal Inert/Active Gas)da ishlash malakasi bor va alyuminiy bilan payvandlash bo‘yicha kamida 1 yillik tajribaga ega bo‘lishi.
- ingliz tilini bilishi (eng kamida — IELTS 4 daraja);
- fotosurat (3x4) va rezyume;
- pasport nusxasi;
- rasmiy ish tajribasiga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjat;
- ishlash jarayoni ko‘rsatilgan qisqa video ma’lumot (3 daqiqa).
Sanoat qassoblari: faqat muzlatilgan mol yoki qo‘y go‘shtini maydalash (cho‘chqa va parranda go‘shtini maydalash, jonivorlarni so‘yish ishlari emas), ish vaqti soat 07:30 dan 15:30 gacha (o‘zgaruvchan grafikda), ish joyi harorati past xonada ishlashga chidamli (taxminan, +8 daraja) va jismoniy yuklamaga qodir bo‘lishi.
- ingliz tilini boshlang‘ich darajada bilishi va rus tilida gaplasha olishi;
- fotosurat (3x4) va rezyume;
- pasport nusxasi;
- rasmiy ish tajribasiga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjat (ishlab chiqarishda qassob yoki suyak tozalovchi sifatida ish staji);
- ishlash jarayoni ko‘rsatilgan qisqa video ma’lumot (3 daqiqa).
Tom yopish ishlari: Metallocherepitsa o‘rnatish tajribasi bo‘lishi shart.
- ingliz tilini bilishi (eng kamida — IELTS 5 daraja);
- fotosurat (3x4) va rezyume;
- pasport nusxasi;
- rasmiy ish tajribasiga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjat;
- ishlash jarayoni ko‘rsatilgan qisqa video ma’lumot (3 daqiqa).
Nomzodlarga qo‘yiladigan talablar:
- sog‘lig‘i to‘g‘risidagi tibbiy ma’lumotnomalarga ega bo‘lishi;
- sudlanmagan bo‘lishi.
Nomzodlar Kanada davlatida ishlashga viza hujjatlarini tayyorlash, ishga jo‘natishdan oldin ekspert tayyorlov treninglarini o‘tkazish, ishga jalb etish uchun ruxsatnoma (work permit) rasmiylashtirish, shuningdek, nomzod maktab va litsey/kasb-hunar kollejini tamomlaganligini tasdiqlovchi shahodatnoma/diplomlar, pasport va boshqa hujjatlarni tarjima qilish, notarial tasdiqlatish, apostil qildirish, aviachipta va sug‘urta rasmiylashtirish kabi ma’muriy xarajatlarni amalga oshirishi lozim bo‘ladi.
Ushbu muzokaralar agentlikning Kanada davlatidagi hamkor va ishonchli vakili Sobirovs Law Firm yuridik kompaniyasi bilan hamkorlikda amalga oshirilmoqda.
Murojaat uchun: Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi;
Manzil: Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko‘chasi 1;
Telefon raqamlari: +998 71 202-33-55 (ichki raqam 23), 1282 (qisqa raqami), + 998 98 111 12 91 (Ro‘ziyev Alisher, Shamsitdinov Hamid);
Миграция уз корея
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги / The Agency for foreign labor migration
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-канали
Мурожаат учун:
71 202 33 55,
71 200 00 61 ёки 1282
Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации
Что это дает?Telemetr.me Подписаться
Найдено 3399 постов
| Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги / The Agency for foreign labor migration СНГ : 25'785 | на пост: 9'439 | ER: 36.6% Публикации Упоминания Аналитика 2021-09-26 08:38:39 | Показать пост | 7'020 0 |
Чет элдаги сайлов участкалари манзилининг электрон харитаси
Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловларида чет элда яшовчи ўзбекистонлик фуқароларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида дипломатик ва бошқа ваколатхоналарда 54 та участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлмаган 11 та давлатда сайёр сайлов пунктлари ташкиллаштирилади.
Чет элда яшовчи юртдошларимиз хориждаги сайлов комиссияси участкасига рўйхатга олиш борасида ТИВнинг расмий сайти орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Хорижда яшовчи фуқаролар сайтда кўрсатилган ҳавола орқали яқин орада жойлашган сайлов комиссияси участкаси ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.
Изображение | Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги / The Agency for foreign labor migration СНГ : 25'785 | на пост: 9'439 | ER: 36.6% Публикации Упоминания Аналитика 2021-09-25 10:11:35 | Показать пост | 8'878 0 |
Саломатлиги ёмонлашиб, қийин аҳволда қолган фуқаролар Ватанга қайтарилди
Жорий ҳафта давомида хорижда мураккаб молиявий аҳволда қолган ва меҳнат қобилиятини йўқотган 6 нафар фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги консуллик идоралари кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Самарқандлик А.Қ. 2020 йил март ойида Россиянинг Томск шаҳрига ишлаш мақсадида боради, саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли меҳнат қобилиятини йўқотган. Ушбу фуқаро Агентлик ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида даволаниш билан боғлиқ харажати, озиқ-овқат ва вақтинчалик яшаш жойи билан таъминланди. Шунингдек, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 22 сентябрь куни Новосибирск-Тошкент йўналишида Ватанга қайтарилди.
59 ёшли фарғоналик У.Ю. жорий йилнинг август ойида ишлаш мақсадида Россияга бориб, соғлиги ёмонлашади ва меҳнат қобилиятини йўқотади. Агентлик томонидан ҳомийлар жалб қилиниб, 24 сентябрь куни Санкт-Петербург-Фарғона йўналишида Ўзбекистонга қайтиб келди.
Асли Наманган вилоятидан бўлган А.И. жорий йилда Россиянинг Новосибирск шаҳридаги қурилиш объектида ишлаш мақсадида кетган, касалликка учраб, ишсиз қолган. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентлик кўмагида Новосибирск-Тошкент йўналишидаги авиарейс билан Ватанга қайтарилди.
Андижонлик Ж.Т. 2019 йилда қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида Россиянинг Новосибирск шаҳрига бориб, муқим иш жойларида ишлолмаганлиги сабабли молиявий қийин аҳволда қолган. Фуқарога Агентлик кўмагида ҳомийлар жалб қилинган ҳолда Новосибирск-Андижон йўналишидаги авиарейс билан Ўзбекистонга қайтиш учун авиа чипта ташкил қилинди.
51 ёшли навоийлик И.П. Россиянинг Новосибирск шаҳрига соғлиги ёмонлашиши натижасида молиявий қийин аҳволда қолади. Агентлик ташаббуси билан сахий инсонлар кўмагида Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Қашқадарёлик М.М. жорий йилда ижтимоий тармоқдаги эълон асосида Украинанинг Киев шаҳрига бориб, таклиф этилган компания билан келишолмай молиявий қийин аҳволда қолади. Ўзбекистоннинг Укранидаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда 22 сентябрь куни Киев-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашилди.
Читайте также: